Ўзбекистон термаси, “Пахтакор”, “Динамо” Киев ва яна бир қанча жамоларда ҳужумчиси сифатида самарали фаолият кўрсатган машҳур футболчи Максим Шацких “Пахтакор” бош мураббийи этиб тайинлади. У Тошкент клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади. Максим Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида рақиблар дарвозасига знг кўп – 34 та гол киритган тўпурар ҳисобланади.
43 ёшли мутахассис шу пайтга қадар Киевнинг “Динамо” ва Волгаграднинг “Ротор” жамоаларида мураббий сифатида ҳам ишлаган. Охирги пайтда “Пахтакор” спорт директори вазифасини бажариб келаётганди.
Шатцкихнинг тайинлови билан “Пахтакор”да яна бир қанча ўзгаришлар бўлди. Украиналик Виталий Шпанюк клубга жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида таклиф этилди. У бунгача Украина, Россия, Грузия клубларида фаолият юритган. Украина миллий жамоасида ҳам ишлаган.
Вячеслав Беляев Шацкихга ёрдамчи этиб тайинланди. Беляев ҳам Украина, Грузия, Россия жамоларида фаолият кўрсатган.