Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  "2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонида белгиланди. 

Шунингдек, қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб: 

мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун Миллий-тадқиқот институтида  махсус пуллик дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молия ҳамда ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича ўқитилади;

ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг менежмент соҳаси бўйича билими ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади;

мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади.