Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими Исроил Тиллабоевга маълум қилди.
Таъкидланишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан навбатдаги қўшма қарор имзоланган.
Унга кўра, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига Ёшлар ишлари агентлиги томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварида моддий рағбатлантириш мукофот пуллари бериб борилади.
Ҳар чоракда энг яхши ишланган 200 нафар мактаб директори ўринбосарига берилади.