Мактаб ўқитувчиларининг йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда конспект юритиши бекор қилинди
Таълим
2 июл 2020, 11:12
15 392
“Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (3058-I-сон, 29.06.2020 й.)
Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.
Мактаб ўқитувчилари томонидан синф журнали электрон тизим орқали ҳам юритилиши мумкинлиги белгиланди.