Жумладан, ўқувчи-ёшлар Археология музейи, вилоят ўлкашунослик музейи, Термиз ҳайвонот боғи каби маданий, кўнгилочар масканларда бўлиб, бир олам таассуротларга эга бўлишди.
Дарҳақиқат, музейлар ўтмиш билан бугунни боғловчи маънавият кўприги ҳисобланади. Ўқувчилар музайга сайёҳат орқали ўтмиш аждодларимиз тарихи, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи ва улар қолдирган миллий маданий намуналари билан яқиндан танишишди.
– Илгари “Термиз” давлат музей қўриқхонасида бўлмаганман. Бу ердаги экспонатларни кўриб тасаввурларим ўзгарди. Тарихий обидалар, ҳайвонот боғи, умуман, барчаси завқли ва таассуротларга бой бўлди. Мароқли саёҳат учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман – дейди мактаб ўқувчиларидан бири Моҳинур Йўлдошева.
Бу каби тадбирлар умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг қишки таътил кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишда албатта муҳим аҳамият касб этаётир.
Азимбек Самадов,
"Янги Ўзбекистон" мухбири.