Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва бошқа мутасаддилар қатнашди.
Ушбу мажмуа болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт билан мунтаззам шуғулланишлари учун замонавий сузиш ҳавзаси, яккакураш, дзюдо спорт турига ихтисослаштирилган зал, Workout, Стритбол, бадминтон, тэкбол билан шуғулланишга мўлжалланган спорт ҳамда сунъий қопламали футбол майдонларини ўз ичига олган.