Коррупцион ҳолатларни аниқлаш учун ички аудит хизмати ташкил этилган ва 2017 йилдан то ҳозирга қадар прокуратура органлари билан ҳамкорликда 900 дан ортиқ иш очилган, айрим ҳолатларда жиноий ишлар қўзғатилган.
«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, қасддан жиноятлар содир этгани учун илгари ҳукм қилинган шахслар мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Вазирлик мутасаддиларига кўра, боғча мудираси сифатида жиноят содир қилиб ҳам кетмасдан ишлаб юрганлар кўплиги аниқланган.