Ташриф давомида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев делегацияга ҳамроҳлик қилди.
Улар коллеждаги шарт-шароитлар ва имкониятлар билан танишдилар. Коллежда 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул қамраб олиш юзасидан ташкил этилган гуруҳлар фаолиятини ўргандилар.
Сўнгра вазир маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига капитал таъмирланаётган тумандаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотига борди ҳамда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Ташриф давомида Агриппина Шин Чироқчи туманида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Мактабгача таълим вилоят бошқармасига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.