Учрашувда Мактабгача таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов имконияти чекланган болаларнинг мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида кўп тармоқли комплекс ёндашув амалга ошириляпти, бунда алоҳида таълимга муҳтож болаларга мактабгача таълим билан биргаликда юқори сифатли реабилитация ёрдами кўрсатилади. Бу эса болаликдан ногиронликнинг олдини олиш ва камайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга болаларнинг ижтимоий мослашуви, ногирон болаларнинг ҳар томонлама ҳаётий фаолияти ва жамият ҳаётига фаол жалб этилиши таъминланади.
Учрашувда мактабгача ёшдаги болаларни реабилитация қилиш бўйича мавжуд вазиятнинг устувор масалалари муҳокама этилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.