Музокарада А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Россия федерацияси делегацияси раҳбари Жаноб А. Ефремов учрашув иштирокчиларини қутлар экан, А.И.Гетсен номидаги Россия давлат педагогика университети ректорининг янги тайинланган вазифасини бажарувчи Ўзбекистон томонига расман таништирди.
Ҳозирда Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси мамлакатларида шу каби филиаллари очиш тўғрисида тегишли мутасадди идоралар билан музокаралар олиб борилаётганлигини эътироф этилди. Шу билан бирга, Жаноб В. Рабош янги ташкил этилган А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали МДҲ давлатлари ичида юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш маркази сифатида фаолият юритишини эътироф этди.
Шу билан бирга, Россия томони «Лукойл Оверсеас» Россия компанияси молиявий кўмагида қурилаётган Тошкент вилояти Қибрай туманидаги реабилитация маркази билан янги қурилган мактабгача таълим ташкилоти педагог кадрларининг малакасини оширишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Санк-Петербург мутахассислари билан Нукус шаҳридаги Имкон реабилитацион маркази мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича келишиб олинди. Музокаралар якунида А.И Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида таълим жараёнини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.