Унга мувофиқ:

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича дзюдога  ихтисослаштириладиган 20 та мактабни дзюдо татамилари ва болалар кимонолари билан таъминлаш назарда тутилмоқда.

Спортни ривожлантириш вазирлиги “Мактабларда дзюдо” дастури асосида ташкил этилган секцияларни тренерлар билан таъминлаш, тренерлар, инструкторларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш, умумтаълим муассасалари болалари ўртасида дзюдо мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича ташкил этилган секцияларни спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, ўқувчилар ўртасида мусобақалар ва тадбирлар ташкил этишга кўмаклашиш ва халқаро мутахассисларни жалб қилиш орқали маҳорат дарслари, тренинглар ташкил этиш, шунингдек, “Мактабларда дзюдо” дастури спорт секциялари учун ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.