Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сон қарори билан “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси” тасдиқланди.
Концепциянинг асосий мақсади этиб ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш белгиланган.
Бунда мактаб, оила, маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини янада кучайтириш асосий вазифа саналади.
Мактаблардаги мавжуд ҳолатни ўрганиш ва таҳлил қилиш мезонлари асосида аниқланган “қизил” тоифадаги мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида идоралараро ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлиги ташкил этилади. Шунингдек, “сариқ” тоифадаги мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, “яшил” тоифадаги мактаблар тажрибасини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш чоралари кўрилади.