Бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш учун тузилган “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали энг истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртма берилади ва бир йил давомида ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.
Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатининг ярми қопланади.
Мутасаддиларга янги ўқув йилигача энг яхши 100 та асардан иборат китоблар тўпламини тайёрлаб, барча мактаб ва техникумларга етказиш топширилди. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади.
Кутубхона, “боок cафе” ва китоб дўконлари очиб, китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга уч йилга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда бериш йўлга қўйилади.
Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади
Ахборот хуружлари авж олаётган бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолиши қайд этилди.
Тошкентда айрим ташкилотларда иш кунини соат 8:00 да бошлаш таклиф қилинмоқда
- Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди
- Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ватанга олиб келинди
- Сирдарёда тадбиркорларга электрон тижорат имкониятлари тақдим этилди
- Болалар мактабга чиқишдан аввал қандай тиббий кўриклардан ўтиши тавсия этилади?
- “Ўзбекистонда медиа истеъмолини ўрганиш бўйича миллий тадқиқот” лойиҳасини йўлга қўймоқда