Муҳими, хусусий мактаблар ҳам бу тизимга қўшилиб, ўқитувчиларини хорижга жўнатмоқда. 

Президент келгусида малака оширишга бораётганларнинг 25-30 фоизи хусусий мактаблардан бўлиши ҳақидаги таклифни маъқуллади ва мутасаддиларга буни янги ўқув йилидан бошлаб ташкил қилишга топшириқ берди.

Жорий йилнинг ўзида педагогика олийгоҳлари ва малака ошириш марказларидан камида 5 нафардан, ҳар бир тумандан шунчадан муаллимни хорижга юбориш вазифаси қўйилди.