“Сайбержая” спорт аренасида ўтказилган футбол турнирида Лимкоквинг, Сайбержая ва Миллий энергетика университетларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар қатнашди.

Спорт тадбири бошланишида ватандошларга мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, республикамизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларга яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар бу каби спорт тадбирларини ташкил этиш Малайзияда бўлиб турган ёш ватандошлар учун катта эътибор экани, нафақат уларнинг соғлом ҳаёт тарзини таъминлашдаги ўрни, балки бир-бири билан яқин мулоқот ўрнатишида кўприк вазифасини ўташини таъкидлади.