Жорий йилнинг 16 июль куни Малайзиянинг йирик компанияларидан бири "Rafahia Holding Berhad" компанияси раиси Ҳисяммасри Бин Бадрол бошчилигидаги делегация Нурота туманига ташриф буюриб, инвестиция киритиш истаги борлигини билдирган эди.
Шу асосида Нурота тумани ҳокими Aзамат Файзиев мазкур компания раиси Ҳисяммасри Бин Бадрол билан видеоконференция орқали мулоқот қилиб, музокаралар олиб борди.
Хусусан, компания раиси Нурота туманида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиш истагини билдирди ва мулоқот давомида туманда туризмни ривожлантириш ҳамда тоғ- кон саноати йўналишида инвестиция киритиш бўйича келишувларга эришилди.