Мазкур студия бир неча миллий кино мукофоти совриндори ҳисобланади. Компания маҳсулотлари асосан ТВ3 телеканали ва кинотеатрлар орқали намойиш этилади. 

Студия Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Туризм элчиси Далер Юсуф билан ижодий ҳамкорлик қилади.

2020 йилда компания Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм элчиси тавсияси билан "Жулиет" сериали ва "Seandainya kamu ada" кино асарлари эпизодларини Тошкент шаҳри ва Бўстонлиқ туманида суратга олган. Суратга олиш жараёни харажатларининг бир қисмини қоплашда Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмаклашган.

Тасвирга олиш ишлари 2023 йил баҳорига мўлжалланган бўлиб, Zeel Production фильм павильонини Бухорода ташкил этишга қизиқиш билдирди ва бу борада маҳаллий ҳокимият билан ишлаш таклифини берди.