Тадқиқотчилар циркад ритмлар инсон танасининг турли функцияларини бошқаришда муҳим роль ўйнашини таъкидлашди. Жумладан, улар гормонлар ишлаб чиқаришга, тана ҳароратига ва мия фаолиятига таъсир қилади. Ушбу омилларга асосланиб, олимлар сичқонларнинг хотираси кечаю кундуз қандай ишлашини текширишди, шундан сўнг улар фаоллиги ўзгарувчан генларни аниқлашди.
Маълум бўлишича, кун давомида топшириқларни бажарган сичқонларда узоқ муддатли хотира мустаҳкамланган. Кечаси худди шундан вазифа юклангач, кемирувчилар уни тезроқ бажариш учун зарур бўлган ҳаракатлар кетма-кетлигини унутишди.
Хотира самарадорлиги бевосита циркад ритмларни тартибга солишда иштирок этадиган PER1 генига боғлиқ. Бу ген куннинг вақтига қараб хотирани тартибга солади, деб хабар беради mir24.tv.