- Болалар учун чет тили курслари;

- Ўсмирлар учун чет тили курслари;

- Катта ёшдагилар учун чет тили курслари;

- Кутубхона хизмати, ахборот-ресурс маркази;

- Readers club;

- Movie club;

- Speaking club;

- Debate Summit;

- Spelling Bee;

- Kid's day (Мактабгача ва бошланғич таълим);

- University tours;

- Educational tours;

- Test preparation;

- MOCK Exam (TKT, IELTS ва бошқалар)

- Ўқитувчилар учун тайёргарлик курслари (янги ўқув китоблари ва интерфаол дастурлар бўйича);

- Media Team (қизиқарли контентлар, аҳолидан таклифлар, жойларда сўровномалар);

- Олимпиада ва кўрик танловлар (Ted club, quizzes) каби тадбирлар режаси йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, келиб тушган таклифлар асосида яна бошқа тадбирлар ўтказилади.

Марказда ўқув хоналари, кутубхона-ресурс маркази, компьютер тест хоналари, замонавий ўқув китоблари ва адабиётлари, юқори тезликдаги интернет каби барча қулайликлар тақдим этилади.Талабаларнинг хорижий тилларни ўқитиш, таржимонлик, медиа каби соҳаларда ўзаро фикр алмашишлари ва турли лойиҳаларни ташкил этишлари учун имконият яратилади ва молиявий қўллаб-қувватланади.

Турли йўналишлар бўйича соҳа мутахассислари ва халқаро ҳамкорлар кўмагида тажриба орттиришлари мумкин бўлади ва иш берувчилар билан алоқа ўрнатилади. Кадрларга қўйилган талаблар ўрганилади. 

Лойиҳада ўқувчиларни кўнгилли талабалар томонидан бепул ўқитиш, талабаларни стипендия кўринишида нодавлат сектори кўмагида мукофотлаб бориш режалаштирилган.