Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, умумтаълим мактабларининг 9-синфини 2021 йилда тамомлаган ёшлар учун таълимни давом эттириш билан биргаликда касб-ҳунар ўрганиш имкониятини берувчи республика бўйича 339 та касб-ҳунар мактабларига қабул бошланган.

Қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги тарзда онлайн амалга оширилади:

  • электрон ариза (www.kasb.edu.uz орқали тўлдирилади);
  • умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси;
  • 3х4 фотосурат.

Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Онлайн ҳужжат топширишда қўшимча саволлар бўйича яқин бўлган касб-ҳунар мактабларига мурожаат этиш ҳам мумкин.

Касб-ҳунар мактаблари битирувчилари келгусида ишлаш ва олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги диплом олади. Ўқиш 100 фоиз бепул.