Юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий сектор улуши ортиб бормоқда. Бу эса соҳада соғлом рақобатни таъминлаш орқали тиббий хизмат сифатини янада ошириш имконини беряпти.
Жумладан, ҳозирги кунда мамлакатимизда 7,6 мингта хусусий тиббиёт ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 586 таси жорий йилнинг 9 ойида ташкил этилган янги соғлиқни сақлаш муассасаларидир.
Мавжуд хусусий тиббиёт ташкилотларининг барчасида амбулатор, 21 фоизида стационар тиббий хизматлар йўлга қўйилган.
Хусусий секторга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди ва 29 та нодавлат тиббиёт ташкилоти ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида шартномалар имзоланди.
Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 9 ойида улар томонидан 2,5 миллиард сўмлик тиббий хизматлар кўрсатилди.
Жумладан, бажарилаётган 18 йўналишдаги юқори технологик ва мураккаб жарроҳлик операциялари:
-
- травматология ва ортопедия,
- акушерлик ва гинекология,
- кўз микрохирургияси,
- урология,
- кардиология ихтисосликларини қамраб олмоқда.