Унга кўра,
- «Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш»
- конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора
мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда тадбирлар режаси тасдиқланди.
Шунингдек, ушбу фармон асосида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифалари билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатларга экспедициялар уюштириши борасида тақдим этилган лойиҳаларга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг тегишли грантлар ажратиши белгиланди.
Мунтазам равишда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, «Жалолиддин Мангуберди» фонди томонидан «Ким Ватанга қалқон бўлса, мендирман ўша!» шиори остида Жалолиддин Мангубердининг ватанпарварлиги ва жасоратини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, халқаро илмий-амалий конференция 2021 йилнинг ноябрь ойида ўтказиш режалаштирилган.