Кўлмак сув 2-3 кунлаб туриб қолади. Бу янги экилган қишлоқ хўжалиги экинлари нобуд бўлди, дегани. Юқорида раис айтмоқчи, қайта экишга тўғри келади.

Манасликлар баҳорда ёмғир ёғиши билан бир умр шу хавотирда яшаб келган. “Обод қишлоқ” дас тури доирасида ана шу тарихий муаммога ҳам ниҳоят ечим топилди.

Қишлоқ ичидаги 3 та ерга катта қувур кўмилди, улар сизот сув йиғиладиган канал яқинига қурилган насос станциясига уланди. Бу ёғи оддий: ер остидаги сизот сувлар насослар билан сўрилиб, каналга оқизиб юборилади.

Бугун манасликлар учун ёмғир қут-барака тимсоли. Мамлакатдаги ислоҳотлар ҳар бир манаслик фуқаро ҳаётида ўз аксини топган, кунларига мазмун инган.