Тошкент Фотосуратлар уйида “Маънавият фестивали”нинг матбуот анжумани ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги  муносабати билан “Буюк истеъдод ва улкан қалб соҳиби” бадиий-мусиқий кеча бўлиб ўтди. 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Кинематография агентлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, ”Маърифат”  тарғиботчилар жамияти аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди. 
 
Эътироф этиш жоизки, жорий йилги фестиваль доирасида “Янги Ўзбекистон  — янги ренессанс сари!”, “Маърифат улашиб”, “Янги Уйғониш” даври китоб ва кутубхоналардан бошланади”, “Бир Зиёли — бир маҳаллага маънавий ҳомий, “Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри”, “Фаол фуқаро”, “Маърифат тур”, “Мақом кечалари”, “Бахтли болалик, “Бир нуроний беш нафар ёшга мураббий” каби лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутилган.
 
Мазкур фестиваль доирасида  республикамизнинг барча минтақаларида миллий ва тарихий киноларнинг намойиши ҳам бўлиб ўтади.  
 
Анжуманнинг бадиий қисмида бетакрор ва унутилмас куй-қўшиқлар ижрочиси, халқ қалбидан чуқур жой олган санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. 
 
“Маънавият фестивали” доирасидаги лойиҳалар бутун республика бўйлаб тадбиқ этилади.