Спорт тадқиқотлари маркази маълумотларига кўра, “Манчестер Сити”нинг 22 ёшли ҳужумчиси 245,1 миллион еврога баҳоланган ва у 200 миллион евродан ортиқ баҳоланган ягона футболчига айланди.

“Реал Мадрид” футболчиси Винисиус Жуниор рўйхатнинг иккинчи ўрнида бормоқда, унинг тахминий баҳоси 196,3 миллион евро. “Арсенал” футболчиси Букаё Сака 195,8 миллион евро билан учинчи ўринни эгаллади.

Кейинги ўринларда Жуд Беллингем (190,2 миллион евро), Родриго Гоэс (184,5 миллион), Педри (178 миллион), Гави (174,1 миллион), Жамал Мусиала (170,2 миллион), Филип Фоден (166,8 миллион), Килиан Мбаппе (163,2 миллион) жой олган.

Ҳоланд “Манчестер Сити” сафида Премьер-лига ва Англия кубоги ғолибига айланди. Норвегиялик футболчи 2022/2023 йилги мавсумда “шаҳарликлар” сафида 35 та ўйинда 36 та гол урди ва 8 та голли узатмани ҳам амалга оширди, деб хабар беради tengrinews.kz.