Кеча Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финали жавоб ўйинларининг дастлабки иккитаси бўлиб ўтди.
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида Германиянинг “Лейпциг” клубини қабул қилиб, жавобсиз 7та гол урди. Биргина Ҳоланд рақиблар дарвозасини тўрт марта нишонга олди. Дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Шундай қилиб, “Манчестер Сити” ¼ финалди.
Иккинчи баҳсда Италиянинг “Интер”и Португалияда “Порту” меҳмони бўлди ва ўзига керакли натижага эришди – 0:0. Миландаги 1:0 ҳисобидаги ғалабаси эвазига “Интер” кейинги босқичга йўл олди.
Бугун “Реал” – “Ливерпуль” ва “Наполи” – “Айнтрахт” баҳсидан сўнг ярим финалга чиққан барча жамолар номи маълум бўлади.