Ушбу жараёнда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳри қамраб олинди.

Текширувлар натижасида 344 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Улардан:

  • 224 та иш бўйича жарималар тўланган,
  • 116 та иш бўйича суд қарорлари ижроси кутилмоқда,
  • 4 та иш ҳозирда судда кўриб чиқилмоқда.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Административ жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193⁻⁴-моддасига мувофиқ расмийлаштирилиб, E-maʼmuriy ish тизими орқали судларга юборилди.

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар соҳалар кесимида:

  • 212 нафар – маҳаллий ҳокимликлар,
  • 31 нафар – қишлоқ хўжалиги,
  • 24 нафар – ёшлар сиёсати,
  • 13 нафар – мактаб ва мактабгача таълим,
  • 10 нафар – молия тизими,
  • 9 нафар – бандлик соҳаси,
  • 6 нафар – кадастр,
  • 5 нафардан – санитария ва фавқулодда вазиятлар,
  • 4 нафардан – соғлиқни сақлаш ва экология,
  • 3 нафардан – ветеринария, спорт, олий таълим ва адлия,
  • 2 нафардан – маданият, инвестиция, сув хўжалиги,
  • 1 нафардан – оила ва хотин-қизлар, қурилиш ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида.

Агентлик томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ишлари давом эттирилмоқда.