Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Учрашувда тобора кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорлиги кун тартиби, ҳудудлар ўртасидаги тўғридан-тўғри шерикликни мустаҳкамлаш, кўпроқ иқтисодий кўприкларни барпо этиш бўйича сўз юритилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб Элчи ва Элчихона жамоасининг алоқаларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр, — дейилади хабарда.