Ҳолат бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, машинист томонидан тепловоз ҳаракат таркибидан соат 14:50 да узилиб ёнғин бартараф қилинган ва соат 15:30 ҳаракатни давоми эттирган. Юқорида келтириб ўтилган ҳолат бўйича фуқароларга ва йўловчи вагонларига шикаст етмаган.

Йўловчи поезд Нукус станциясига соат 16:23 кириб келган (1 соат 3 дақиқа жадвалдан кеч кириб келган).

Ҳодиса натижасида масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди ва қолган локомотивлар ёнғин хавфсизлиги бўйича такрорий текширувлардан ўтказилди. Ҳозирда локомотив таъмирланиб, фойдаланишга тайёр.