Унда тизимда меҳнат қилаётган ходимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ҳудудий бошқарма бошлиғи Маҳмуджон Абдижалиев байрам тадбирини очиб берди ва ўтган уч йил давомида тизим фаолиятини йўлга қўйиш, хизматлар кўлами ва сифатини ошириш, халқнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Тадбир якунида тизимда намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар, шунингдек, бу борадаги ишларни тарғиб этишда фаоллик кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакилларига Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.