Номзод Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги имкониятлари ҳақида тўхталди. Вилоятда аҳоли бандлиги, янги иш ўринлари ташкил этиш, ичимлик сув ва коммунал инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Қизғин мулоқот руҳида ўтган учрашувда иштирокчилар Президентликка номзодга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, ҳудудларни янада ривожлантиришга доир фикр ва таклифларини билдирди.
Учрашувда бир қатор фаоллар сўзга чиқиб, Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди. Сайловчиларни Президентликка номзод Мақсуда Ворисовага овоз беришга чақирди.