Ўша баҳсда Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида енгиб, ярим финалга йўл олганди. Марадона ушбу учрашувда аввал қўли билан, кейин эса инглизларнинг қарийб ярим таркибини алдаб рақиблари дарвозасини икки бор ишғол этганини футбол ишқибозлари ҳали унутгани йўқ.
Goal хабарига кўра, ўша учрашувдан сўнг Марадона либосини Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Стив Хож билан алмашган. Стив эса уни 35 йил давомида сақлаб келган.
Ким ошди савдосига қўйилган ушбу футболканинг бошланғич нархи 4,98 миллион евро этиб белгиланганди. Аммо афсонавий футболчининг ашаддий мухлиси уни 8,5 миллион еврога сотиб олди.