Хусусий тадбиркор Аъзамжон Аҳмаджонов бошчилигидаги “Марғилон саховати” гуруҳи аъзолари томонидан ўтказилган саҳоват тадбири кўпчиликка қувонч улашди.

— Бир эмас икки нафар жондан азиз дилбандларимнинг тўйи ўтказилди. Фарзандларим отасининг автоҳалокат сабабли юриш имконияти чекланган, ўзимнинг кунлик ишлаб топаётган маблағим рўзғор тебратишга базўр етади. Тўй ўтказишни-ку хаёлимизга ҳам келтиролмасдик... Орзуларимизни рўёбга чиқаришда яқиндан ёрдам берган, ўғилларимни кўзларига қувонч улашган ташкилотчиларга минг раҳмат.   — дейди қўштепалик Муаззамхон Ортиқова.

Шунингдек, хайрия тадбири давомида қўштепалик Зиёвуддин ва Сирдарё вилоятилик Хайринисохонларнинг никоҳ тўйлари ҳам ҳомийлар томонидан ўтказиб берилди. Пойтахтдан ташриф буюрган эл ардоғидаги соҳирнафас санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди, дея хабар бермоқда Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати