Ушбу лойиҳанинг пировард мақсади замонавий тежамкор ва кам энергия сарфлайдиган технологияларни жорий этиш асосида ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишга қаратилган.
Хусусан, ўтказилган таҳлиллар натижасида, Марғилон шаҳридаги 130 та кўп қаватли уйлар 1 йил давомидаги энергия сарфи 33,8 миллион м3 табиий газ, 44,9 миллион кВт электр энергиясини ташкил этмоқда.
Лойиҳа тўла қувватда ишга туширилганидан сўнг, 15,4 миллион м3 табиий газ, 29,5 миллион кВт электр энергияси иқтисод қилинишига ҳамда қарийб 14,5 миллиард сўм маблағлар фуқаролар ҳамёнида қолади.
Мазкур ишлар натижасида, шаҳар марказларида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулай шароитлар яратиш, барча тоифадаги истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти билан таъминлаш ҳамда самарадорлиги юқори бўлган қозонхона ва насос ускуналарини ўрнатиш имконини беради.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Энди халқимизни кечаги натижа билан ҳурсанд қила олмаймиз. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз”.
Сардорхон СОДИҚХОНОВ,
Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат
кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари