ЮНЕСКОнинг Европа Иттифоқи билан биргаликда амалга ошираётган “Афғонистон, Марказий Осиё ва Эронда Ипак йўли мероси йўлаклари - Европа маданий мероси йилининг халқаро жиҳатлари” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган ушбу тренинглар республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

10 кун давомида иштирокчилар анъанавий ҳунармандчиликни сақлаш ва қайта тиклаш, замонавий либослар намойишида анъанавий амалий санъатнинг ўрнини кучайтириш, ҳунармандчиликда самарали менежмент ва маркетинг, маҳсулотлар рекламасида интернет ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан фойдаланиш каби назарий машғулотлар билан бирга, анъанавий каштачилик, қўлда гилам тўқиш, миллий матоларни бўяш, этно-дизайн каби мавзуларда амалий машғулотлар ўтказишади, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.