Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 11 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий банкнинг берган хабарига кўра:

  • Август ойида инфляция 8,8% ни ташкил этди (июлга нисбатан пасайиш қайд этилган).
  • Базавий инфляция 7,6% гача тушди.
  • Энергия нархлари ошиши ва ялпи талаб юқорилиги хизматлар инфляциясини юқори даражада сақлаб турибди.
  • Инфляцион кутилмалар пасайишга қарамай, ҳали ҳам умумий инфляциядан юқори.

Иқтисодий ўсиш:

  • 2025 йилнинг биринчи ярмида ўсиш 7,2% гача тезлашди.
  • Хизматлар соҳаси билан бирга саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалигида ҳам ўсиш кузатилди.
  • Кредитлаш суръатлари, бюджет харажатлари ва инвестицияларнинг ўсиши ялпи талабни қўллаб турмоқда.

Халқаро омиллар:

  • Жаҳонда озиқ-овқат нархлари ўсмоқда.
  • Асосий савдо ҳамкорларида инфляция юқори бўлиб турибди.
  • Бу ҳолат импорт инфляцияси кучайишига олиб келиши мумкин.

Прогноз:

  • Йил якунига қадар инфляция 8,7% атрофида бўлиши кутилмоқда.
  • Нархлар барқарорлигини таъминлаш учун қатъий пул-кредит сиёсати давом эттирилади.

Марказий банкнинг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 октябрда бўлиб ўтади.