Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Нематов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Марат Сиздиқов, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуран Ниязалиев, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Зоҳир Саидзода, Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хожиев иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирларининг бўлажак учинчи учрашуви кун тартибини кўриб чиқдилар. Ўзбекистон томони фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигини кенг нишонлаш учун ўз мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбирлар ва дастурлар ҳақида малумот берди.
Коронавирус пандемияси оқибатлари олдини олиш, жумладан МДҲ мамлакатлари ҳудудларида бўлиб турган фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатишда томонларнинг ваколатли идоралари ўртасида мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Афғонистондаги ҳозирги вазият, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-коммуникация соҳасидаги устувор лойиҳаларни илгари суриш бўйича фаол қўшма ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.