Бугунги кунда ёнғин хавфсизлиги ҳар бир мамлакат учун долзарб ва стратегик аҳамиятга эга масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

«World Health Rankings» маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 000 киши ҳисобида 1.70 даражада ёнғинлар сабабли фуқаролар вафот этгани қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида ёнғинлардан вафот этиш бўйича Тожикистон (3.37) энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, Қирғизистон эса (1.15) энг паст даражада қайд этилган.

Ёнғинларнинг келиб чиқишига қишлоқ ҳудудларда хавфсизлик чораларининг етарли эмаслиги, электр тармоқларининг эскирганлиги ва хабардорликнинг паст даражада эканлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Мазкур кўрсаткичлар Марказий Осиё давлатларида ёнғин хавфсизлиги соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда қўшимча чоралар кўриш кераклигига ишора қилади.

Қўшимча маълумот ўрнида, Washington Post хабарига кўра, 2025 йил 7 январдан бери Лос-Анжелесда учта йирик ёнғин 40 000 акр майдонни вайрон қилган, 12 мингдан ортиқ иншоотни йўқ қилган ва 150 мингдан ортиқ одамни ўз уйини тарк этишга мажбур қилган.