Қозоғистоннинг «Хабар-24» телеканалида Марказий Осиё давлатлари ўртасида сайёҳлик йўлаги очилиши ҳақида «Турк дунёси сайёҳлар учун қулайроқ бўлади» номли кўрсатув намойиш этилди. Қирғизистондан бошланиб Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни қамраб олувчи ҳамда Туркияда тугайдиган махсус сайёҳлик коридори ишлаб чиқилди.
Саёҳатчилар учун бонус сифатида бу йўналишда визасиз тартиб йўлга қўйилади. Ушбу маршрут лойиҳаси хозирда мувофиқлаштириляпти ва бир неча йилдан сўнг ишга туширилади.Сайёҳлар ушбу маршрутга киритилган энг машҳур диққатга сазовор жойлари билан танишишлари мумкин. Масалан, Регистон Ўзбекистоннинг ўзига хос белгиси ва сайёҳлар учун асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Самарқанднинг қадимий майдони туркий тарихга оид бошқа объектлар сингари сайёҳлик йўлаги ҳисобланади. Ўтган баҳорда Қозоғистон жанубидаги Туркистон шаҳри туркий дунёнинг маънавий пойтахти сифатида эътироф этилди. Қадимий шаҳарда зиёрат қилишга арзийдиган 50 дан ортиқ муқаддас жойлар мавжуд бўлиб – XII асрнинг буюк туркий сўфий шоири ва мутафаккири Аҳмад Яссавий мақбараси шулар жумласидандир.Эслатиб щтамиз, 2700 йиллик тарихга эга шаҳар – Хива 2020 йилда туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинган эди.Туристик йўлак Буюк ипак йўлининг асосий йўналишлари бўйлаб жойлашган объектлар билан боғланади. Йўналиш Қирғизистондан бошланиб, сўнгра Қозоғистон орқали Туркистонга етиб боради, у ердан Самарқанд ва Бухоро орқали Туркманистон, Озарбайжон ва Туркияга боради. Йўлакнинг яратилиши чегараларни кесиб ўтишни осонлаштиради, чунки бу ерда сайёҳлар учун визасиз тартиб жорий этилади.«Ўзбекистон туркий давлатларнинг диққатга сазовор жойлари жамланадиган лойиҳани амалга оширишни таклиф этган. Мамлакатларимиз бу борада катта имкониятларга эга. Бу ерда ислом дини тарқалган. Бу туризмнинг янги тури бўлади», — дейди Туркий давлатлар ташкилоти матбуот котиби ўринбосари Мирзоҳид Азимов. Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо давлатларнинг тегишли идоралари туристик йўлак лойиҳаси устида иш олиб боради.Эслатиб ўтамиз, сўнгги йиғилиш 2021 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган, кейинги йиғилиш эса 2022 йилда Бокуда бўлиб ўтади.