Учрашувда Токиода бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё+Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-конференцияси кун тартиби, концепцияси ва дастури муҳокама этилди.
Иштирокчилар минтақамиз ва хорижий давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг дастлабки платформаларидан бири бўлган мазкур формат доирасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.
Учрашувда сўзга чиққанлар иштирокчи-мамлакатлар вакиллари ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритиб, шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича таклифларни илгари сурди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.