Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.
Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.
Қорақалпоғистон Республикасида 331 377 нафар (31,7 фоиз),
Андижон вилоятида 672 733 нафар (37,3 фоиз),
Бухоро вилоятида 380 751 нафар (34,2 фоиз),
Жиззах вилоятида 276 640 (35,1 фоиз),
Қашқадарё вилоятида 600 528 нафар (32,1 фоиз),
Навоий вилоятида 182 989 нафар (29,4 фоиз),
Наманган вилоятида 609 278 (36,8),
Самарқанд вилоятида 621 013 нафар (28,3),
Сирдарё вилоятида 177 338 нафар (35,9 фоиз),
Сурхондарё вилоятида 589 739 нафар (40,2 фоиз),
Тошкент вилоятида 496 729 нафар (27,6 фоиз),
Фарғона вилоятида 938 937 (41,1 фоиз),
Хоразм вилоятида 346 804 нафар (32,5 фоиз),
Тошкент шаҳрида 444 696 нафар (26,9 фоиз) сайловчи сайлов ҳуқуқидан фойдаланган.