Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-center" ишга туширилди. Бу ҳақда Комиссия ахборот хизмати маълум қилди.

"Call-center" орқали сайлов жараёнларига оид барча саволларга жавоб олиш ҳамда мурожаатлар йўллаш мумкин. 

"Call-center" рақами: 1200

1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.