Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тадбир давомида 1992 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси, шунингдек, Самарқанд вилоятида яшовчи 1981 ва 1995 йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Терговга қадар текширувлар натижасида аниқланишича, хорижий фуқаро қурилиш материаллари сифатида олиб келинган мармар тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яшириб, мамлакатимизга олиб кирган. Маҳаллий фуқаролар эса ушбу гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир давомида жами 37 килограмм 421 грамм “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.