Тадқиқотчилар сунъий йўлдош тасвирлари ва георадар ёрдамида олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижасида шундай хулосага келишди. Улар бутунлай музлаган вулқон лава оқимларидан иборат бўлиб, майдони Европа ҳудудига тенг. Мазкур ҳудудда вулқон фаоллиги тахминан бир миллион йил олдин содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Америкалик олимларнинг кашфиёти Марснинг ички тектоник фаоллиги бир неча миллиард йил аввал тўхтаб қолгани, шундан сўнг Қизил сайёрада фақат алоҳида вулқонлар отилиши ҳақидаги фаразни инкор этди, деб хабар беради mir24.tv.