InSight Марсда 2018 йилдан 2022 йилгача ишлаган. Қизил сайёранинг ички тузилмаларини ўрганиш учун ундан фойдаланилган, шу билан бирга у Марснинг айланиш тезлигини ўлчаш учун радиоантенналар билан ҳам жиҳозланган эди.
Қурилма NASAнинг узоқ масофага фазовий алоқа тармоғи – ер шарининг турли бурчакларида жойлашган радиотелескоплар ва бошқа алоқа ускуналари мажмуасига уланган. Бир неча йил давомида доимий равишда кузатишлар олиб борилди. Бу вақт мобайнида олимлар радиотўлқинлар узунлигининг ўзгаришини баҳолашга муваффақ бўлишди, чунки қурилманинг жойлашуви Ерга нисбатан ўзгарган.
Натижалар Марснинг айланиши йилига 4 миллисонияга тезлашаётганини кўрсатди. Бу Марс кунини йилига бир неча миллисонияга қисқартиради.
Бироқ олимлар сайёранинг айланиш тезлигига нима таъсир қилганини аниқлай олишмади. Ерда бу жараён Ой билан боғлиқ. Аммо Марснинг сунъий йўлдошлари анча кичикроқ ва мазкур ҳодисаларни юзага келтира олмайди. Назарияларга кўра, тезлашув қутб қопқоқларида тўпланган муз массасининг силжиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.