Азат Бадранов юртимизда таълимга қаратилаётган эътиборни ҳамда Президент мактаблари лойиҳасини алоҳида эътироф этди.

— Президент мактаблари концепцияси, айниқса уларнинг барча вилоятлар марказида бир хил лойиҳада ташкил этилгани, бу ердаги муҳит ҳамда яратилган шароитлар таҳсинга сазовор. Мен яна Президент мактабларидаги таълим дастурлари хорижий етакчи таълим дастурлар билан интеграциялаштирилганини эътироф этмоқчиман. Бу ўқувчиларнинг хорижий тажрибани ўрганиш билан бир қаторда миллий қадриятлар руҳида камол топишида алоҳида аҳамиятга эга, — деди Азат Бадранов.

Меҳмонлар учун мактаб бўйлаб экскурция ташкил этилди ҳамда ўқувчилар томонидан қўлга киритилган ютуқлар билан таништирилди.