Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини тўхтатиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган эди.

Бироқ, ижтимоий тармоқлар орқали “HALILA” маҳсулоти ёрдамида онкологик касалликларни даволаш бўйича рекламалар тарқалаши давом этмоқда. Бу жамият учун салбий тенденция бўлиб, касал ҳолатдаги инсонларни ишонтириб, уларга ҳам иқтисодий ҳам руҳий-психологик зиён етказади.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан молиявий жарима қўлланганига қарамай ушбу ҳолат давом этгани сабабли “Marva Hayat” МЧЖ раҳбари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.