“Сизлар билан машғулот ўтказиш мен учун шарафдир”, — деб ёзди Цукерберг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маск аввалроқ ўрта ва ярим ўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Жорж Сен-Пьер билан жангга тайёргарлик кўрган.

Маск Цукербергни жангга чорлади. Цукербергнинг компанияси Project 92 номи остида Twitterга рақобатчи тайёрлаяпти. Тадбиркорлар ҳатто Римдаги Колизейда жанг ўтказиш имкониятини ҳам кўриб чиқишди, деб хабар берди mir24.tv.