2020 йил 4 май соат 19:30 да Ургут тумани «Тинчлик» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида мудҳиш воқеа содир этилди.

27 ёшли ҳайдовчи маст ҳолатда «ВАЗ-2106» русумли автомашинасини Самарқанд томондан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 29 ёшли ҳайдовчининг бошқарувидаги «Газ-5327» русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига уриб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Тўқнашув натижасида «Газ-5327» русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг 22 ёшли турмуш ўртоғи ва 2 ёшли фарзанди) оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.