Жумладан, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш боис фуқаро фуқаро Фозилов Турсунбой фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент маблағни бир йўла тўлаб берди.

Бўлим иш юритувида Учқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Фозилов Турсунбойдан ундирувчи Турсунова Умида фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Фуқарога амалдаги қонунчиликда фарзанди вояга етгунга қадар алимент маблағларини тўлаши ёки мол-мулк ҳадя қилиш мумкинлиги тушунтирилди.

Масъулият ва мажбуриятни ҳис этган ота у бир йўла вояга етгунга қадар 4300 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

Раҳимжон Исматуллаев,

МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари